Бухгалтерские услуги

Валюта курсидан даромад валюта курсидан харажат қачон ҳосил бўлади ? Қандай ҳисобланади ?

Бизнесда валюта курсидан даромад ёки харажат аксарият ҳолларда тадбиркорлар билан уларнинг хорижий ҳамкорлари ўртасидаги товар ва маблағлар айланмасидан юзага келади.

19 июня 2023

Валюта курсидан даромад валюта курсидан харажат қачон ҳосил бўлади ? Қандай ҳисобланади ?

Fintax.uz (http://fintax.uz/) жамоаси мазкур молиявий кўрасткичларни соддароқ мисол тариқасида тушунтиришга ҳаракат қилади.

Шартли равишда импортёр корхона бўлган “ААА” МЧЖ ҳамда унинг хориждаги асосий мол етқазиб берувчи ҳамкори “БББ” ЛТД ўртасида товар ва пул маблағлари айланмасидан (валютада) юзага келган даромад ва харажатларни кўрамиз.

1-ҳолат. 

01/02/2023 банк курс 1 $=11 400 сўм
“ААА” МЧЖ товар учун 10 000 $ жами қийматда 114 000 000 сўм “БББ” ЛТД га пул чиқарди.

01/03/2023 банк курс $1 =11 450 сўм
“БББ” ЛТД жўнатган $10 000  лик товарлар божхонада расмийлаштирилди ва корхонага умумий қийматда 114 500 000 сўмлик товар кирим қилинди.

Бу ерда корхона умумий 500 000 сўм валюта курсидан даромад кўрди.
114 500 000 (товар) -114 000 000 (ўтқазилган пул) = 500 000

2-ҳолат. 

01/02/2023 банк курс $1 =11 400 сўм
“БББ” ЛТД жўнатган $10 000  лик товарлар божхонада расмийлаштирилди ва корхонага умумий қийматда 114 000 000 сўмлик товар кирим қилинди.

01/03/2023 банк курс $1 =11 450 сўм
“ААА” МЧЖ товар учун $10 000  жами қийматда 114 500 000 сўм “БББ” ЛТД га пул чиқарди.

Бу ерда корхона умумий 500 000 сўм валюта курсидан зарар кўрди.
114 000 000 (товар) -114 500 000 (ўтқазилган пул) = - 500 000

Хотите профессиональную консультацию?

оставьте заявку, и мы поможем вам получить бесплатную консультацию по вашему бизнесу