Бухгалтерские услуги

Автокамерал дастури қандай ишлайди ? Нима учун ҳисобчи ҳамда тадбиркорлар учун муҳим сигнал ҳисобланади ?

Автокамерал дастурининг ишга туширилганига ҳам бир йилдан ортиқ вақт бўлди.Мазкур вақт оралиғида корхона бухгалтерия ҳисоби яхшигина “эллакдан ўтди.” Fintax.uz жамоаси автокамерал дастури ва дастур юзага келтириш мумкин бўлган рисклар ҳақида маълумот беради.

12 июля 2023

Автокамерал дастури қандай ишлайди ? Нима учун ҳисобчи ҳамда тадбиркорлар учун муҳим сигнал ҳисобланади ?

Автокамерал – солиқ тўловчилар фаолиятида текширувдан олдинги таҳлилни амалга оширувчи дастур бўлиб, унда корхоналар томонидан юборилган ҳисоботлар ҳамда солиқ органларида мавжуд маълумотлар асосида солиқлар тўғри ҳисобланиши анализ қилинади.

Дастур тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, формулалар ёрдамида корхона юборган ҳисобот маълумотларини бир бирига солиштирган ҳолда солиқ рискини ҳисоблаб беради.

Мисол учун Фойда солиғида 1 илова 010 сатрда жами даромадлар 1 млрд ташкил этган бўлса ҚҚС ҳисоботиининг 6 илова 010 сатрида тегишли давр бўйича (чоракли, ярим йиллик ва ҳоказолар ) жами реализацияси 1.2 млрд  ташкил этган бўлса ўртадаги фарқдан солиқ ҳисобланади.Мисолимизда Фойда солиғида кўрсатилган оборот ҚҚС ҳисоботидан 0.2 млрд фарқ қилмоқда.Ушбу фарқ суммадан 15 % миқдорда фойда солиғИ тўлаши мумкинлигини таҳлил натижасида дастур кўрсатиб беради ҳамда инсон омилисиз солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетига хабарнома сифатида келади.

Айни вақтда корхонанинг барча хўжалик операциялари электрон тарзда тегишли дастурларида (банк клент,ВЕД Контракт,EDI1.uz,Дидох,e-ijara.uz,soliqservis.uz ва ҳоказолар) акс этганлиги сабабли автокамерал таҳлили учун маълумотлар автомат шаклланади.

Ҳисобчи ва тадбиркорларга сигнал шундаки корхона бухгалтерия ҳисобини тўғри юритиш муҳим аҳамият касб этади. Корхоналар агарда қонун талаблари бўйича бухгалтерия ҳисобини юритсалар хеч қандай муоммо юзага келмайди.

Хотите профессиональную консультацию?

оставьте заявку, и мы поможем вам получить бесплатную консультацию по вашему бизнесу